• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 декабря 2025

Янги йил кечасида Тошкент метроси бир соат кўпроқ ишлайди

Пойтахт метрополитени иш жадвали ва яқинлашиб келаётган дам олиш кунларида поездлар ҳаракати оралиқлари тасдиқланди.

433
0
UzNews.uz

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида байрам дам олиш кунлари "Тошкент метрополитени" ДУК метрополитен иш режимига вақтинчалик ўзгартиришлар киритди.

Хусусан, Янги йил байрами куни барча метро бекатлари 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь куни соат 01:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Янги йил байрами муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунларида метро поездларининг ҳаракатланиш оралиқлари қуйидагича ташкил этилади:

- 2025 йил 31 декабрь ва 2026 йил 2 январь кунлари метро поездлари шанбалик жадвал асосида ҳаракатланади;

- 2026 йил 1 январдан поездлар ҳаракати якшанба кунлари жадвал асосида амалга оширилади.

5 январь (душанба) иш куни бўлганлиги сабабли, ушбу кунда метро ҳаракати стандарт иш куни жадвалига мувофиқ ташкил этилади.

433
0

Комментарии