• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 29 декабря 2025

Қидирувда бўлган икки нафар фуқаро Интерпол орқали Грузиядан Ўзбекистонга олиб келинди

Экстрадиция қилинган фуқаролар фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланиб, қидирувга берилган.

840
0
ИИВ

Тбилиси халқаро аэропортида Грузиянинг ваколатли органлари томонидан йирик миқдордаги фирибгарлик ва одам савдосини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган икки нафар фуқаро Ўзбекистон ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси вакилларига топширилди.

Маълум қилинишича, Интерпол каналларидан самарали фойдаланиш натижасида қидирувдаги шахсларнинг трансчегаравий ҳаракатлари аниқланган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида улар Грузия ҳудудида қўлга олинган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг қўллаб-қувватлаши ва илтимосига кўра, тақдим этилган тергов материаллари асосида Грузия Адлия вазирлиги томонидан экстрадиция сўрови қаноатлантирилган. Қонун ҳужжатларида белгиланган барча жараёнлар якунлангач, қидирувдаги шахслар Тошкент шаҳрига олиб келинган.

Тошкент халқаро аэропортида экстрадиция қилинган шахслар жиноий ҳаракатларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида ички ишлар органлари ходимларига топширилган.

840
0

Комментарии