• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 29 декабря 2025

Тошкентда фуқароларни катта миқдорда пулга чув туширган сохта дистрибьютор қўлга олинди

Эркак ўзини йирик дистрибьютор сифатида кўрсатиб, юқори маош ваъда қилган. Унинг ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар пойтахт ИИББга мурожаат қилишлари мумкин.

1235
0

Тошкентда ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган 39 ёшли эркак қўлга олинди.

Тергов жараёнида аниқланишича, Шокиров Хайрулла Убайдуллаевич алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан бойлик орттириш мақсадида Instagram, Telegram ва YouTube ижтимоий тармоқларида Xayrullo Shokirov номи билан профиль очиб, ўзини йирик дистрибьютор ва тадбиркор сифатида таништирган.

Шунингдек, у хориждан анор шарбати ва салқин ичимликларнинг катта партиясини олиб кириш, уларни Ўзбекистон ҳудудидаги савдо нуқталарига етказиб бериш ваколатига эга эканлигини айтган.

Қўлга олинган шахс фуқароларга юқори маош, дистрибьюторлик фаолиятидан фоизлар ваъда қилган. Била туриб ёлғон ваъдалар бериб, фуқароларнинг ишончига кириб, уларга жуда кўп миқдорда моддий зарар етказган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Эркакка нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ушбу шахснинг жиноий ҳаракатларидан жабрланган ёки ушбу иш бўйича бирон-бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасига 71-206-40-99, 71-206-42-52 телефон рақамлари ҳамда 102 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари сўралади.

1235
0

Комментарии