• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 декабря 2025

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг дизайн-коди лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди

Ҳужжат архитектура, пешлавҳалар ва реклама, ободонлаштириш, кўча инфратузилмаси ва тарихий муҳит масалаларини қамраб олади.

595
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг дизайн-коди лойиҳаси тез орада жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши ҳақида ёзган эдик. Ҳужжат қурилиш ва жамоат жойларининг ташқи кўриниши учун ягона ва тушунарли қоидаларни белгилайди, шунингдек, шаҳар муҳитининг янги маданиятини шакллантиради.

Куни кеча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида дизайн-кодга иловалар жойлаштирилгани маълум бўлди.

Уларда қулай, хавфсиз ва эстетик жиҳатдан мувозанатли шаҳар муҳитини шакллантиришга қаратилган талаб ва меъёрлар мустаҳкамланган.

Ҳужжат қуйидаги йўналишларни тартибга солади:

- архитектура ечимлари;
- пешлавҳалар ва рекламаларни жойлаштириш;
- ҳудудларни ободонлаштириш;
- кўча инфратузилмаси ва кичик меъморий шакллар;
- тарихий муҳитни сақлаш ва ривожлантириш.

Визуал талаблардан ташқари, дизайн-код қўшни майдонлардан оқилона фойдаланишни назарда тутади, шунингдек, сайёҳлик кўчалари учун алоҳида қоидалар ва уларнинг алоҳида ишлаш режимини белгилайди.

Лойиҳа бўйича таклиф ва мулоҳазалар 2026 йил 10 январга қадар қабул қилинади.

595
0

Комментарии