• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 декабря 2025

Ҳамма эшитиб олсин: уларга куч-қудратимиз етади ва буни албатта қиламиз — президент “кўчалар” ҳақида

Шавкат Мирзиёев билагида кучи бор айрим спортчилар ҳам жиноий тўдаларга қўшилиб, тадбиркорлардан пул ундираётганини айтди.

562
0
prezident.uz

Президентнинг айтишича, сўнгги пайтларда ўзини қонундан устун қўйган, тадбиркорларга босим қилиб, уларнинг бизнесини эгаллаб олишга ҳаракат қилаётган, иқтисодиётимизга жиддий путур етказадиган мураккаб молиявий жиноятларни содир этаётган, ўзини “қози” деб ҳисоблаб, одамлар ўртасидаги олди-берди масалаларни ҳал қилиб юрган айрим жиноий тўдалар ҳам кузатилаётгани қайд этилди. 

Энг ачинарлиси, “осон пул топаман” деган илинжда билагида кучи бор айрим спортчилар ҳам бундай жиноий тўдаларга қўшилиб қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Яна бир ёмон жиҳати – Ўзбекистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳлар айрим чет давлатларда ҳам мавжудлиги юртимизнинг халқаро обрўсига салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Ҳамма эшитиб олсин: бундай жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйишга куч-қудратимиз етади ва буни албатта қиламиз.

Ўзбекистонда фуқароларимиз, тадбиркорларимиз ва инвесторларни ҳар қандай вазиятда ҳам ишончли ҳимоя қиладиган давлат бор, Конституция бор, қонунлар бор!”, – деди давлатимиз раҳбари.

562
0

Комментарии