2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилади, тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларига 10 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади. Бу ҳақда президент маълум қилди.
Бу жараёнда тадбиркорлар ҳал қилувчи куч сифатида энг олдинги сафда туриб, саноат ва сервис обектларини ташкил қилиб, доимий иш ўрни яратишда, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни касбга ўргатиб, маҳаллаларнинг ўзида ишли ва даромадли қилишда алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани таъкидланди.
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун 140 триллион сўм ресурс берилади. Шундан 43 триллион сўми хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Комментарии