Туркияда сешанба куни Анқарадан учиб чиққандан кўп ўтмай, Ливия армиясининг бош штаби раҳбари Муҳаммад Али Ахмед Аль-Хаддад борган самолёт аварияга учради. Ливиянинг Миллий бирлашган ҳукуматининг бош вазири Абдель Ҳамид Дбейба унинг вафот этганини тасдиқлаган.
Туркия Ички ишлар вазири Али Ерликаяб билдиришича, Анқара аэропортидан 20:10 да учиб чиққан Falcon 50 бизнес-джети билан алоқа 20:52 да узилган. Унга кўра, самолёт қисмлари Хайман туманидаги Кесиккавак қишлоғидан 2 километр узоқда топилган.
Самолётда беш нафар йўловчи бўлган, улар орасида Ливия армиясининг бош штаби раҳбари Муҳаммад Аль-Хаддад ҳам бўлган. Миллий бирлашган ҳукуматнинг бош вазири Абдель Ҳамид Дбейба армия бош штаби раҳбарининг вафот этганини расман тасдиқлади.
"Бу офатли ва оғир воқеа Туркиянинг Анқара шаҳридан расмий ташрифдан қайтиш давомида содир бўлди. Бу оғир йўқотиш — миллат, ҳарбий вазирлик ва бутун халқ учун катта йўқотишдир", — деди Дбейба ўз баёнотида.
Шунингдек, самолётда Ливиянинг қўшинлари раҳбари, ҳарбий ишлаб чиқариш бошқармаси директори, бош штаб маслаҳатчиси ва расмий фото оператор бўлган.
Комментарии