• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 декабря 2025

Сўнгги беш йилда кибержиноятлар туфайли фуқароларга етказилган зарар 3,7 трлн сўмдан ошди

Бу сумманинг ярми жорий йилнинг 11 ойи давомида фирибгарлар томонидан ўзлаштирилган. Беш йил ичида кибержиноятлар сони 4 мингтадан 62 мингтагача ошган.

415
0
UzNews.uz

Сўнгги беш йилда республикада кибержиноятлар сони 11 баробарга ўсиб, 4 865 тадан 62 440 тага етган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

2021–2025 йиллар давомида ушбу жиноятлар оқибатида фуқароларга етказилган моддий зарар 3 трлн 730 млрд сўмни ташкил этган. Шундан ярми — 1 трлн 890 млрд сўм — жорий йилнинг 11 ойи ҳиссасига тўғри келади.

«Тан олиш керак, илгари бу соҳадаги жиноятларга қарши курашиш бўйича тажрибамиз етарли эмас эди. Шу сабабли хорижий ҳамкорларимиз билан ахборот ва тажриба алмашиш, уларнинг етакчи мутахассисларини жалб этиш ҳамда кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйдик», — деди ИИВ вазир ўринбосари, Тергов департаменти бошлиғи, полковник Рамазон Ашрапов.

Хусусан, вазирлик академиясида «Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши кураш» йўналиши очилди ва жорий йилда қўшимча равишда 100 нафар курсант қабул қилинди.

Шунингдек, рақамли лаборатория ташкил этилди. Фуқароларнинг банк ҳисобларидан ноқонуний равишда маблағ ечиб олишга қаратилган, энг хавфли ҳисобланган ва кўплаб фуқароларга зарар етказган 483 та фишинг дастури аниқланиб, блокланди.

Криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ 2424 та жиноятни аниқлаш натижасида республика ҳудудидан ташқарига 76 млрд сўм маблағ чиқариб кетилишининг олди олинди.

Бундан ташқари, жамоат тартибига таҳдид солувчи, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситишни тарғиб қилувчи 3843 та интернет-ресурс блокланди, шунингдек 1508 та зарарли ҳавола тақиқланди.

415
0

Комментарии