• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 декабря 2025

Транспорт вазирлиги биносини хусусий компания 187 млрд сўмга сотиб олди

Samarador компанияси бошланғич нархдан 70 фоизга юқори сумма таклиф қилди.

376
0
e-auksion.uz

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Транспорт вазирлиги биноси бўйича савдолар якунланди. Бу ҳақда E-auksion платформаси маълумотларида келтирилган.

Бинонинг умумий майдони 5851 кв. метрни, ер участкаси майдони эса 0,62 гектарни ташкил этади. Харидор шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ ҳолда офис фаолиятини йўлга қўйиши ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиши шарт.

Объектнинг бошланғич нархи 110 млрд 432 млн 366 минг сўм бўлган. 1 соат 17 дақиқа давом этган савдолар жараёнида жами 14 та таклиф берилган.

Энг юқори нархни «Samarador» МЧЖ таклиф қилди — 187 млрд 735 млн 22 минг сўм.

Ягона давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар реестри (ЕГРПО) маълумотларига кўра, «Samarador» МЧЖ 2017 йил 31 август куни Қорақалпоғистонда рўйхатдан ўтган. Компаниянинг устав фонди 25,7 млрд сўмни ташкил этади. Асосий фаолият тури — хўжалик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид бошқа хизматлар.

Аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги биноси ҳам хусусий компанияга 182 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабар берилган эди. Келгусида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги Янги Тошкент шаҳрига кўчирилиши режалаштирилган.

376
0

Комментарии