• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 декабря 2025

Экостикер тизимида ҳайдовчиларга 2026 йилдан жарима солинадими?

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан тушунтириш берди.Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан тушунтириш берди.

651
0
ЎзА

Ижтимоий тармоқларда 2026 йил 1 январдан «Экологик транспорт» тизими жорий этилиши, экостикерлардан фойдаланиш мажбурий бўлиши ва шу билан бирга қоидаларни бузганлик учун жарималар ҳам қўлланилиши ҳақида маълумотлар тарқалди.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабарига кўра, ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Экостикер рангига мос келмайдиган ҳудудларга кирганлик учун жарималар фақат икки йилдан сўнг — 2028 йилдан бошлаб қўлланилади. 

2026-йил тизимни мослаштириш, автомашина эгаларини хабардор қилиш ва экологик маданиятни шакллантиришга бағишланади.

Эслатиб ўтамиз, «Экологик транспорт» тизими доирасида ҳудудлар экологик ҳолатига қараб «тоза», «ўртача» ва «зарарли» экологик зоналарга бўлиниши режалаштирилган. Транспорт воситалари диагностикадан сўнг «яшил», «сариқ» ва «қизил» стикерлар билан белгиланади.

Шу билан бирга, дастлаб «сариқ» ёки «қизил» стикер олган автомобиль эгалари унинг рангини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бунинг учун мамлакатнинг барча ҳудудларида диагностика марказлари фаолият юритмоқда. Автоэгалар транспорт воситасини техник жиҳатдан тўғрилаб, қайта кўрикдан ўтиши ва стикер рангини янгилаши мумкин.

Транспорт воситалари ҳақидаги маълумотлар ЙҲХБ нинг ягона электрон тизимида юритилади. Кўпгина марказий шаҳарларда дастурланадиган камералар ва бошқа кузатув воситалари ўрнатилган. Агар «қизил» стикерли автомобиль «тоза» ҳудудга киришга уринса, тизим буни автоматик тарзда қайд этади.

ИИВ ЙҲХБ матбуот котиби Зойир Йўлдошев таъкидлашича, жарималар тизими 2026 йил 1 январдан ишга тушмайди. Маъмурий жазолар фақат 2028-йилдан бошлаб қўлланилади.

651
0

Комментарии