• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 декабря 2025

Ўзбекистонга яна инверсия қайтмоқда: ҳаво сифати ёмонлашади

Синоптиклар экологик вазиятнинг ёмонлашишини ёғингарчиликдан кейин ҳаво ҳарорати ошиши фонида атмосферада инверсион жараёнларнинг фаоллашиши билан боғламоқда.

870
0
UzNews.uz

Прогнозларга кўра, ёғингарчиликлардан сўнг мамлакатда об-ҳаво ҳароратининг нисбатан илиқлашиши фонида атмосферада инверсия жараёнлари яна фаоллашмоқда.

Мазкур жараён республиканинг кўплаб ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айниқса яққол намоён бўлиб, эрталаб, кечқурун ва тунги соатларда атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво алмашинувининг чекланишига олиб келмоқда.

Натижада ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши қийинлашадиган ноқулай метеорологик шароит шаклланмоқда.

Табиий-географик жойлашуви, релеф хусусиятлари ва синоптик шароитларига кўра, Ўзбекистон ҳудуди умумий ҳолда атмосфера инверсияси тез-тез ва деярли доимий кузатиладиган минтақалар қаторига киради.

Республика бўйлаб илиқ об-ҳаво ҳарорати ҳамда инверсия жараёни дастлабки прогнозларга кўра мазкур ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши кутилмоқда.

870
0

Комментарии