• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 22 декабря 2025

Шомуродов ва Файзуллаев гол урган ўйинда "Башакшеҳир" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон МТЖ футболчилари Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшеҳир" таркибида майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

722
0
Getty Images

Бугун, 22 декабрь куни футбол бўйича Туркия Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшеҳир" ва "Газиантеп" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшеҳир"нинг асосий таркибида майдонда тушди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Элдор Шомуроодов рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилди ва 68-дақиқада голли узатма амалга оширди. Аббосбек Файзуллаев ҳам 29-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шундай қилиб Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси ўз уйида "Газиантеп"ни йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тўпурарлар пойгасида 12 та гол билан карвонбошиликни ўз қўлига олди.

722
0

Комментарии