• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 декабря 2025

Истанбулдан Бишкекка учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

Uzbekistan Airports бортида 179 киши бўлган Turkish Airlines самолётининг фавқулодда қўниши сабабини маълум қилди.

1231
0

Бишкек аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбулдан Бишкекка учаётган ТК-344 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бортида 179 йўловчи бўлган самолёт 14:44 да Тошкентга қўнди.

"Тошкентга етиб келгач, барча йўловчилар бортдан туширилди. Авиакомпания томонидан йўловчиларга меҳмонхонага жойлаштириш таъминланади. Ўзбекистонга кириш учун визаси бўлмаган фуқаролар учиб кетгунига қадар Тошкент халқаро аэропортининг транзит ҳудудида бўлади," - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, парвоз 23 декабрга, тахминан, Тошкент вақти билан соат 13:00 га кўчирилган.

1231
0

Комментарии