• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 22 декабря 2025

Ушбу ҳафта республика бўйича ҳаво ҳарорати +10 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1030
0

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун 22 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат эрталаб Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ва кун давомида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

23-24 декабрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида 23 декабрь куни кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.

25-26 декабрда Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади. 26 декабрда Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ушбу кунларда республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари -3...+2 даража илиқ, кундуз кунлари 22 декабрда 0...+5 даража илиқ бўлади, 23-25 декабрда аста-секин +5...+10 даражагача кўтарилади, 26 декабрда +2...+7 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Республика бўйича айрим жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади Қор кўчиши хавфи бор. 

Тошкентда 22-25 декабрь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 23 декабрда кечаси бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Ҳарорат кечалари -1...+2 даража илиқ, кундузи 22 декабрда +2...+4 даража илиқ бўлади, 23-25 декабрда аста-секин +7...+9 даража илиққача кўтарилади.

26 декабрда вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади ва кундузги ҳарорат бироз пасаяди.

1030
0

Комментарии