2025 йил 20 декабрь куни тахминан соат 16:56 ларда “1-автобус саройи” филиали тасарруфида бўлган YUTONG CNG автобуси ҳайдовчиси И.А (1970 йилда туғилган, стажи 35 йил, корхонада 1,5 бўлган) автобусни Сергели тумани Хонабод кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, темир йўл кесишмасида поезд ўтаётганлиги сабабли автобусни тўхтатиб турган.
Шу вақтда унинг орқасида тўхтаб турган “12-автобус саройи” филиалига тегишли YUTONG CNG автобуси ҳайдовчиси Э.Р (1988 йилда туғилган, стажи 17 йил, корхонада 1 йил) автобусни қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб автобус олдига ўтганида автобус ўз инерцияси билан юриб кетиб ҳайдовчи Э.Р.ни сиқиб қўйиши натижасида бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Мазкур бахтсиз ҳодиса натижасида ҳайдовчи Э.Р. воқеа жойида вафот этган.
Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии