• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 19 декабря 2025

Автомобиль эҳтиёт қисмларидаги 12 млрд сўмлик олтин қуймаларини ноқонуний олиб чиқишга уринган фуқаро ушланди

Эркак қимматбаҳо металлни автомобиль эҳтиёт қисмлари ичига яшириб, божхона назоратидан яширган ҳолда, Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган.

911
0
дхх

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда, "Дўстлик" чегара божхона пости яқинида Фарғона вилоятида яшовчи, 1994 йилда туғилган Т.Т. тўхтатилиб, унга тегишли хўжалик қопи холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, қоп ичидаги 3 дона темир қопламали автомобиль эҳтиёт қисмлари махсус воситалар ёрдамида бўлакларга ажратилганда, уларнинг ичига жами 7 кг 784 г олтин бўлаклари яширилганлиги маълум бўлди.

Баҳолаш хулосасига кўра, ушбу олтин қуймаларнинг умумий қиймати 12 млрд 465 млн 795 минг сўмни ташкил этади.

Аниқланишича, мазкур фуқаро Тошкент шаҳридан юборилган олтинларни Қирғиз Республикасида қабул қилиб оладиган шахсга юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари орқали божхона назоратидан яширган ҳолда етказиши керак бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу қимматбаҳо металлни ҳақиқий эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

911
0

Комментарии