• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 декабря 2025

Яна “Сағбон”: Олмазор тумани аҳолиси 4 кунга “свет”сиз қолади

“Сағбон” подстанциясида модернизация ишлари сабаб туманда 19-23 декабрь кунлари электр энергияси узилиши кутилмоқда.

628
0
het.uz

Жорий йилнинг, 19-23 декабрь кунлари Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида зарур ҳолатларда вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин, дея хабар бермоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати. 

Олмазор туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ кучланишли «Сағбон» подстанциясида модернизация дастури доирасида 110-35-10 кВли янги ўрнатилган электр қурилмаларини ишга тушириш, синов-созлаш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда юкламани тенг тақсимлаш мақсадида, вақти-вақти билан қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Хусусан, туманнинг«Аҳил», «Бўстонобод», «Ғалаба», «Гулсарой», «Ислом ота», «Истиқбол», «Мояриқ», «Олтинсой», «Пахта», «Қичқириқ», «Табассум», «Тепагузар», «Умид», «Янги Тошкент», «Ёшлик»  ҳамда «Элпарвар» МФЙларининг айрим ҳудудларида.

“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди”, - дейилади хабарда.

628
0

Комментарии