Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизматининг хабар қилишича, МИБ Дўстлик тумани бўлими томонидан қарздор М.Х.га нисбатан алимент тўловларини амалга оширмагани сабабли қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шуъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида у Фориш туманида шаръий никоҳдаги аёлига тегишли кўп қаватли уй балконига яширинган вақтида топилди.
Алимент қарзи 43 миллион сўмдан ошган бўлиб, қарздор давлат ижрочисига топширилди.
Комментарии