• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 декабря 2025

Қор сабаб Тошкент Халқаро аэропортидаги рейсларнинг учиб кетиш вақтида бироз ўзгаришлар кутилмоқда

Uzbekistan Airways йўловчиларга мурожаат билан чиқди.

422
0
Uzbekistan Airports

Тошкент шаҳри Халқаро аэропортидаги об-ҳаво шароити (қор ёғиши) муносабати билан рейсларнинг учиб кетиш вақтида бироз ўзгаришлар кутилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways Матбуот хизмати хабар қилди. 

Мумкин бўлган қисқа муддатли кечикишлар парвозлар дастурини бажариш учун қўшимча парвозолди муолажаларини ўтказиш (ҳаво кемаларига музлашга қарши ишлов бериш) зарурияти билан боғлиқ.

Шу билан бирга, парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар аэропортда йўловчилар учун парвозолди жараёнларидан ўтиш вақтига таъсир қилмайди — улар белгиланган вақт меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ бажарилишда давом этади.

“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва вазиятни тўғри тушунишингизга умид қиламиз. Бизнинг янгиликларимизни кузатиб боринг”, - дейилади хабарда.

422
0

Комментарии