• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 17 декабря 2025

Тошкентнинг Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Аброрхўжа Саидалиев Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

653
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Саидалиев Аброрхўжа Рустамхўжа ўғли Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

У 1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий - 2017 йилда Ўзбекистон Миллий университетини, 2021 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Аброрхўжа Саидалиев меҳнат фаолиятини 2018 йилда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида бошлаган. 2022 йил июнь ойидан шу туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

У Юнусобод ҳокими лавозимида 2022 йил январидан буён туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Баҳодир Абдувалиев ўрнини эгаллади.

653
0

Комментарии