• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 17 декабря 2025

Тошкентнинг Сергели тумани ҳокими ўзгарди

2020 йилдан буён туман ҳокимлигига раҳбарлик қилиб келган Элбек Шукуров лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Даврон Исматов эгаллади.

708
0
Коллаж UzNews.uz

Даврон Исматов Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий - Тошкент молия институти, шунингдек, президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Янги тайинловга қадар Даврон Исматов Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. У бу лавозимда 2024 йил февралидан бери ишлаб келаётган эди.

Ушбу лавозимда Даврон Исмоилов туманга 2020 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Элбек Шукуров ўрнини эгаллади.

708
0

Комментарии