• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 декабря 2025

Божхона қўмитаси 421,5 минг қути тамакини йўқ қилди

Божхона органлари томонидан Тошкентдаги заводлардан бирида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган ва суд қарори асосида йўқ қилиниши белгиланган тамаки маҳсулотлари майдалаш йўли билан йўқ қилинди.

658
0
Божхона қўмитаси

Божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 421 500 қути тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирокида йўқ қилинди, дея хабар бермоқда қўмита Матбуот хизмати.

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида ўтказилган тадбирда Божхона қўмитаси, Мажбурий ижро бюроси, Экология ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ташкил қилинди.

Эътиборлиси, бу галги йўқ қилиш тадбири экология ва атроф-муҳитга зарарли таъсирнинг олдини олиш мақсадида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган ва суд қарори асосида йўқ қилиниши белгиланган тамаки маҳсулотлари майдалаш йўли билан йўқ қилинди.

Тадбирда божхона органлари тезкор тузилмалари томонидан 6 та ҳолатда ҳуқуқбузарлардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган қиймати 9 млрд 800 млн сўмлик, жами 421 500 қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, йўқ қилинган тамаки маҳсулотлари амалдаги тартибларга кўра рақамли маркировка кодлари ва Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан қадоқланмаган.

658
0

Комментарии