• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 декабря 2025

Наманганда Damas ҳайдовчиси “пешеход”дан ўтаётган болаларни уриб юборишига оз қолди — видео

Видеода кузатиш мумкин бўлганидек, Spark ҳайдовчисининг ҳаракатларидаги қоидаларни бузиши хавфли йўл-автомобиль ҳодисасига сабаб бўлган. Ушбу ҳолатлардан кейин ҳар икки ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилган.

586
0
Видеодан кадр

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Damas пиёдалар ўтиш йўлидан кесиб ўтаётган болаларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остига қолдирган ҳолат кенг тарқалиб, эътирозларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилди

Ҳайдовчига эса қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

“9 декабрь куни соат 8:15 ларда ўзим бошқариб келаётган машинам, автомобилимда кетаётганимда “пешеход”ни кўрмай қолган ҳолатимда машиналар орасидан тез ҳолатда ёш болалар югуриб юборди. Ўзим ҳам қўрқиб кетдим. Машинани қўяётганда, “парковка” қилаётганда, “пешеход”ларда ҳушёр бўлишларингни, иложи бўлса, ана шу ерларга “парковка” қилмасликларингни сўраб қоламиз”, - дейди ҳайдовчи.

Тасвирларга диққат билан эътибор қаратилса, ушбу хавфли ҳолатнинг келиб чиқишида яна бир муҳим омил — пиёдалар ўтиш йўлаги олдида Spark маркали транспорт воситасининг тўхташ қоидасини қўпол равишда бузиб қолдирилгани бўлганини англаш қийин эмас.

Ушбу ҳолат юзасидан Damas ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 128-моддаси (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 1-қисмига асосан ҳамда Spark ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 128-прим 6-моддаси биринчи қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

586
0

Комментарии