Ушбу сумма Yandex Go хизматининг ҳамкор-автопарклари ва уларнинг ҳайдовчилари томонидан хизмат орқали амалга оширилган сафарлардан олинган даромадни, комиссия ҳақи чиқариб ташланган ҳолда, ўз ичига олади.
2025 йил январь-ноябрь ойларида Yandex Go да сафарлардан ҳайдовчиларнинг соатбай ўртача даромади Ўзбекистон бўйича 2024 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 21 фоизга ошди. Хизмат маълумотларига кўра, 2025 йил ноябрь ойида Yandex Go орқали сафарлардан ҳайдовчининг ўртача ойлик даромади мамлакат бўйича тахминан 10,2 млн сўмни ташкил этди (ҳайдовчи кунига 8 соат, ойига 22 кун линияга чиққан тақдирда).
Yandex Uzbekistan компанияси вице-президенти Сардор Қодиров: «Платформа хизматлари учун ижрочилар экотизимнинг асосий фойдаланувчилари ҳисобланади. Биз ҳайдовчиларнинг даромадлари ва уларнинг бандлиги барқарорлигига бевосита боғлиқ бўлган кўрсаткичларни таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратамиз. Бундай маълумотларнинг очиқлиги рақамли хизматларни ривожлантириш ва уларнинг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси ҳақидаги мулоқотнинг муҳим қисмидир.»
Комментарии