• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 декабря 2025

Ватикандаги Ўзбекистоннинг янги элчиси тайинланди

Фаррух Турсунов Рим Папаси Лев XIV'га ишонч ёрлиқларини топширди.

463
0

Ватиканнинг Ҳаворийлар саройида Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов Рим Папаси Лев XIVга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Суҳбат чоғида элчи Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик институтларни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон Президенти номидан Рим папасига самимий салом ва энг эзгу тилакларини етказди.

Рим папаси Лев XIV Ўзбекистон Президенти ва халқига чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди. У Ўзбекистон ва Ватикан ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 33 йил давомида турли миллат ва дин вакиллари ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қаратилган мустаҳкам ҳамкорлик салоҳияти шаклланганини таъкидлади.

Шунингдек, у Самарқанднинг Шарқ ва Ғарб дунёсига таъсир кўрсатадиган фалсафий ва диний тафаккурнинг йирик маркази сифатидаги аҳамиятига алоҳида эътибор берди. Ўзбекистон анъанавий равишда динлараро тотувлик ва бағрикенглик тамойилларини илгари суриш тарафдори экани, бу борадаги халқаро ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.

Учрашув якунида Рим папаси Лев XIV ўзбек халқининг гуллаб-яшнаши учун ибодат қилишини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги дўстлик ва конструктив ҳамкорлик янада мустаҳкамланишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси ҳисобланади. 2024 йил 9 апрель куни дипломат Испания Қироли Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширган.

Бундан ташқари, дипломат ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Андоррадаги элчиси ҳисобланади. 2025 йил 11 март куни у Андорра ҳамраиси, Франция Президенти Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширган.

463
0

Комментарии