• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 15 декабря 2025

Қорақалпоғистонда ис газидан заҳарланган эркак ва унинг икки набираси вафот этди

Фожиа эркак иситиш печини ўзбошимчалик билан қайта ишлаб, мўрисиз газ тармоғига улаганидан кейин содир бўлган.

638
0

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Хўжайли тумани "Саманкўл" маҳалласидаги хонадонлардан бирида уч киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, фуқаро А.Ж. уй-жойни иситиш мақсадида қўлбола усулда ясалган иситиш печини қайта ясаган: мўрисини кесиб, печни бошқа хонага кўчирган ва ноқонуний равишда мўрисиз газ тармоғига улаган.

Оқибатда фуқаро А.Ж. ҳамда унинг набиралари 14 ёшли А.С. ва 10 ёшли А.К.лар воқеа жойида ҳушидан кетиб, вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хўжайли тумани ҳокимлиги томонидан марҳумларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

638
0

Комментарии