• 12 142 сум
    -52.11
  • 14 080 сум
    95.66
  • 151 сум
    0.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 142 сум
    -52.11
  • 14 080 сум
    95.66
  • 151 сум
    0.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 15 декабря 2025

Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшеҳир"га ғалаба келтирди ва тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди

Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Самсунпор"га қарши ўйинда гол ва голли узатмани амалга ошириб, "Истанбул Башакшеҳир"га муҳим 3 очкони тақдим этди.

352
0
Истанбул Башакшеҳир

Учрашув Истанбул клубининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 66-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада шеригига ассистентлик қилди.

Бу натижа ўзбекистонлик ҳужумчига яна чемпионат тўпурарлари пойгасида пешқадамга айланиш имконини берди. У Суперлиганинг жорий мавсумида 11та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Туркия клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев кечаги ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" асосий таркибда майдонга тушди ва 67 дақиқа ҳаракат қилди.

Айни дамда "Истанбул Башакшеҳир" 20 очко билан Суперлига турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

352
0

Комментарии