Жорий йилнинг 7-14-декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида V пара Осиё ўйинлари бўлиб ўтди.
Комплекс мусобақада қитъанинг 35 та мамлакатидан жами 1500 нафарга яқин атлет 11 та спорт туридан ғолиблик учун беллашди.
Хусусан, Ўзбекистон делегацияси спортнинг –
— пара енгил атлетика,
— пара таэквондо,
— бочча,
— пара сузиш,
— пара армрестлинг,
— пара пауэрлифтинг спорт турлари бўйича мусобақада иштирок этиб, жами 197 та медаль ( 99 та олтин, 57 та кумуш, 41 та бронза) қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун: 2021 йил Баҳрайнда ўтказилган IV пара Осиё ўйинларида юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида 16 та медаль(11 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза) олиб, 6-ўринни эгаллашган эди.
Комментарии