• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 декабря 2025

АҚШда Браун университетидаги отишма натижасида ўзбек талаба ҳалок бўлди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлган талабанинг оиласи ва яқинларига ҳамдиллик изҳор қилди.

1140
0
gofundme.com

АҚШда Браун университети ҳудудида имтиҳонлар пайтида номаълум шахс ўқ отган. Ушбу воқеа натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмган, шулардан бири — Ўзбекистон фуқароси бўлган Мухаммадазиз Умурзаков.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур воқеа ҳақида хабар бериб, ҳалок бўлган талаба оиласи, яқинлари ва дўстларига чуқур ҳамдиллик билдирди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари Мухаммадазизнинг оиласи билан доимий алоқа ўрнатган ва америкалик мансабдор шахслар билан зарурий масалалар бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Талаба Браун университетининг биринчи курс студентлари сафида бўлиб, нейрохирургия йўналишида таълим олаётган бўлган. 

CNN ахборот агентлигига кўра, қурбон бўлган талаба билан боғлиқ жиноятда гумонланувчи 24 ёшли Бенжамин Эриксон Висконсин штатидан бўлган ва у ушланди.

1140
0

Комментарии