• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 декабря 2025

Фуқароларнинг айрим тоифалари учун электр энергияси учун 50 фоизгача имтиёзлар жорий этиш кўриб чиқилмоқда

Таклиф техник аудит ва қўшимча ҳисоб-китоблар босқичидан ўтмоқда, механизм келгуси йилдан ишга туширилиши кутилмоқда.

631
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда маиший истеъмолчиларнинг айрим тоифалари учун электр энергияси учун имтиёзли тарифларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Қуйидаги истеъмолчиларга электр энергияси учун амалдаги тарифларнинг 50%игача чегирмалар бериш таклиф этилмоқда:

• электр плиталари ва тўлиқ электрлаштирилган иситиш тизими билан жиҳозланган, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти ва газ тармоқларига уланмаган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналар аҳолисига;

• субсидияланадиган суюлтирилган газ, кўмир ёки табиий газдан фойдаланишдан воз кечиш шарти билан газлаштирилмаган ҳудудлар аҳолисига.

Имтиёзли тарифларни ойлик электр энергияси истеъмоли ҳажмига қараб қўллаш таклиф этилмоқда:

• иситиш мавсумида - 2000 кВт/соатгача истеъмол қилинганда;

• иситиш мавсумидан ташқари - истеъмол 1000 кВт/соатгача бўлганда.

Қайд этилишича, мазкур таклифлар идоралараро тартибда келишилган.

Ҳозирда мавжуд электр тармоқларининг қўшимча юкламани қабул қилиш имконияти бўйича техник аудит ўтказилмоқда. Шунингдек, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзенергоинспексия, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан қўшимча ўрганишлар олиб борилмоқда.

"Ушбу ислоҳотлар Ўзбекистон энергетика тизими учун муҳим трансформацион жараён бўлиб, халқаро тажриба шуни кўрсатадики, бундай ўзгаришлар чуқур таҳлил, вақт ва юқори даражадаги эҳтиёткорликни талаб қилади. Жараённинг босқичма-босқич амалга оширилиши унинг тизим учун стратегик аҳамияти билан боғлиқ," - дейилади вазирлик хабарида.

Ҳисоб-китоблар ва техник аудит якунлари бўйича умумий хулоса шакллантирилади, шундан сўнг таклифларнинг амалиётга жорий этилиши таъминланади.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ушбу таклифлар тегишли давлат органларига юборилганини, аудит жараёнлари давом этаётганини таъкидлаб, ишлаб чиқилган механизм келгуси йилда жорий этилишига умид билдирди.

631
0

Комментарии