• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 декабря 2025

Тошкентдаги метан “заправкалар”га чекловлар киритилди

Пойтахтдаги 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг ишлаш фаолиятига вақтинча чекловлар киритилди.

519
0
UzNews.uz

Аввалроқ, асосан аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан республика бўйлаб “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилаётгани ҳақида хабар бергандик

Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрида ҳам шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда пойтахтда фаолият кўрсатувчи 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонги соат 06:00 дан кечки соат 23:00 га қадар этиб белгиланди. 

“Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз. Ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилад”, - дейилади хабарда.

519
0

Комментарии