• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 декабря 2025

Тошкент вилоятида фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган ИИО ходими қўлга олинди

Бош прокуратура маълумотига кўра, октябрь ойининг охирида бедарак йўқолган ва кейинчалик фирибгарликда айбланган Жиззах вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходими қўлга олинган.

914
0
Ижтимоий тармоқ

Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га хабар қилишича, 27 октябрь куни уйидан чиқиб кетганича қайтмаган Зафаробод тумани ИИБ ходими М.Р. топилди.

Қайд этилишича, у Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшириниб юргани аниқланиб, қўлга олинган.

1991 йилда туғилган Раҳматуллаев Зафаробод тумани ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими бўлган. У 6 декабрдан бери қидирувда эди.

Маълумотларга кўра, унга нисбатан 2025 йил 19 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик ҳолатининг тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.

914
0

Комментарии