• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 декабря 2025

Тошкентда номаълум шахслар "сувданмиз" деб, хонадонларга киришга ҳаракат қилди — видео

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ воқеага муносабат билдирди.

892
0
Видеодан кадр

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Олмазор туманида иккита номаълум шахснинг хонадон эгалари билан келишмовчиликка боргани акс этган видео тарқалди. 

Видео изоҳида айтилишича, «Шодиёна» маҳалласида ўзларини «Сувсоз» ходимлари деб таништирган шахслар, хонадондаги яшовчилар сонини суриштиришга ҳаракат қилган ва лабораторияданмиз, деб талаб қилиб, хонадонларга киришга ҳаракат қилишган.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ мутасаддилари ҳолатни ўргандилар ва маълум бўлишича, ушбу шахсларнинг компанияга мутлақо алоқаси йўқ. Номаълум шахслар бу ҳаракатларини нима мақсадда амалга оширгани аниқланмаган.

"Бунинг билан бирга, бундай ҳолатлар пойтахтнинг бир неча туманларида кузатилган. Жумладан, Яккасарой туманида ҳам шу каби ҳолатлар содир бўлган.

Шунинг учун, ҳар биримиздан огоҳлик талаб этилади. Хонадонимизга кириб келган ҳар қандай коммунал хизмат ходими билан боғланишдан аввал, аввало, унинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилинг. Шахсий гувоҳномасини кўринг ва фақат кейин у билан муомала қилишингиз керак. Бу орқали сиз ўзингизни алданишдан сақлай оласиз", - дейилади хабарда.

892
0

Комментарии