• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 декабря 2025

Ўзгидрометдан ҳаво ҳарорати тушиши ва кучли шамоллар ҳақида огоҳлантирди

Республиканинг шимолий ҳудудларида келгуси ҳафтада тунда -10 градусгача совуқ бўлиши кутилмоқда.

588
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 8-10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

8-9 декабрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 8-10 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

9-10 декабрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучаяди.

10 декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин, кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3-6 даража илиққача, шимолда кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совутгача пасайиши кутилмоқда.

588
0

Комментарии