• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 декабря 2025

Тошкентда тақиқланган видеоларни телефонида сақлаган 20 ёшли йигит 6 йилга қамалди

У қўйилган айбловларига норозилигини билдириб, суддан яхши инсон бўлиш учун имконият беришини сўради. Аммо, суд унга 6 йил қамоқ жазоси берди.

1089
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида қонун билан тақиқланган видео ва аудио материалларни сақлаш билан шуғулланган 20 ёшли ёғит суд томонидан қамоққа олинди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида маълум қилинди. 

Судланувчи ўзининг қўйилган айбловларига норозилигини билдириб: "Тергов органи томонидан менга қўйилган айбловга норозиман. Энди 20 ёшимни қаршилаб, ўзим учун ҳеч кимга ишонмаслик керак деган хулосага келдим. Мен онамга, адвокатимга сўз бердим. Университетга ўқишга кириб, яхши инсон бўлиб, халқимга хизмат қилмоқчиман. Олти ой давомида қамоқда ўтириб, ўзим учун хулоса қилдим", — деди.

Бироқ, у айбини тан олишдан бош тортди.

Судда судланувчига нима сабабдан бу ишни қилгани сўралганида, у жавоб бермоқни хоҳламади.

Шунингдек, ёғитнинг телефонида кўздан кечирилган SMS хабарларида тақиқланган мавзуларда бир нечта фуқаролар билан суҳбатлар олиб борилганлиги аниқланди.

Яккасарой туман судида суд ҳукми ўқилди. Судланувчи Жиноят кодексининг 244-2-моддасининг биринчи қисми, 155-моддасининг биринчи қисми ва 244-1-моддасининг учинчи қисмининг "Г" банди билан айбли деб топилди. Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.

1089
0

Комментарии