Аввал хабар қилганимиздек, Марказий банк бошқарувининг тегишли қарори билан “Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га киритилган ўзгаришларга асосан энди 14 ёшдан – 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар банкларда ҳисобварақларни мустақил равишда очишларига рухсат берилди.
Банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банкнинг тегишли кўрсатмасига асосан банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларида “Янги рўйхатдан ўтиш”, “Паролни қайта тиклаш” ҳамда “Аккаунтга бошқа қурилмадан кириш”да биометрик идентификациядан (Face-ID) ўтиш механизми жорий этилган.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан банклар ва тўлов ташкилотларига хатарларни бошқариш сиёсатига асосан, вояга етмаган шахслар учун мобил илова орқали электрон тўлов имкониятини тақдим этиш ҳамда юкори хатерли амалиётлар учун қўшимча идентификация механизмларини сақлаб қолиш имкониятларини яратиш юзасидан тегишли кўрсатма юборилган.
«Яқин вақт ичида ёшлар банк карталарини тўлов иловалари орқали фойдаланиш имконига эга бўладилар», — деб билдирилган регулятор хабарида.
Комментарии