• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 декабря 2025

Рекультивация қилинган барча чиқинди полигонлари атрофида “яшил белбоғлар” барпо этилади

Президент 2030 йилга қадар маиший чиқиндилар полигонлари сонини ярмигача қисқартириш ва рекультивация қилинган ерларни хўжаликка қайтариш вазифасини қўйди.

400
0
Экология қўмитаси

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда экологик барқарорлик, шу жумладан чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди, шунингдек, мутасаддиларнинг қишга тайёрлик юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 933 миллион долларлик лойиҳалар 6 та ҳудудда – Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида бошланган, аммо бошқа вилоятларда бу борада жиддий ҳаракат кузатилмаяпти. Бошланган лойиҳаларда ҳам инвесторларни инфратузилма – йўл, электр, сув билан таъминлаш ишлари талаб даражасида эмас.

Вилоятлар ҳокимликлари ва Экология миллий қўмитасига камчиликларни бартараф этиб, келгуси йилда қолган ҳудудларда ҳам шундай лойиҳаларни бошлаш топширилди.

2030 йилгача маиший чиқинди полигонларини 50 фоизга қисқартириш белгиланган. Сўнгги йилларда 47 та полигон фаолияти тугатилиб, рекультивация қилинди, натижада 243 гектар ер табиатга қайтарилди.

Лекин ҳозирда ишлаётган 132 та полигоннинг аксариятида ҳалигача ҳимоя деворлари, “яшил белбоғ”, сув таъминоти ва экологик хавфсизлик иншоотлари ташкил этилмагани кўрсатиб ўтилди.

"Бу атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатяпти ва аҳоли эътирозларига сабаб бўляпти. Шу боис, маиший чиқинди полигонларини экологик хавфсиз ҳудудга айлантириш зарур. Биринчи навбатда, одамларнинг соҳадан розилигига эришишимиз керак. Бу масалага фақат чиқиндини бошқариш эмас, балки саноат, энергетика, экологик маданият билан узвий боғлиқ йўналиш сифатида ёндашиш лозим", – деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддиларга рекультивация қилинган 47 та полигон ерини қайта фойдаланишга киритиб, уларда “яшил майдон”лар барпо қилиш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Мавжуд полигонларнинг барчаси атрофида “яшил белбоғ” яратиш, дарахт ва кўчат экиш ишларини полигонларнинг ярмида баҳор мавсумида, қолган ярмида куз мавсумида якунлаш вазифаси қўйилди.

2026 йилдан бу ишларга республика бюджетидан ҳар йили камида 150 миллиард сўм ажратиб борилиши белгиланди.

Охирги икки йилда авваллари қайта ишланмаган саноат ва хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 4,5 фоизга олиб чиқилди. Мазкур кўрсаткич камлиги қайд этилиб, саноат ва хавфли чиқиндилар ҳосил бўлаётган ва сақланаётган жойларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта ишлаш ҳамда утилизация қилиш бўйича камида 1 тадан лойиҳани бошлаш зарурлиги таъкидланди. Хавфли чиқиндиларни назорат қилиш бўйича ягона ахборот-мониторинг платформасини ишга тушириш топширилди.

400
0

Комментарии