“Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлашда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:
— ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш;
— қурилиш-пудрат ташкилотларининг объектлар қурилишида зилзилабардошликни таъминлаш бўйича жавобгарлигини кучайтириш.
2026 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
— 2 ва ундан юқори қаватли барча кўп квартирали уй-жойларни инструментал-техник текширувдан ўтказишга ихтисослашган лойиҳа ташкилотларининг рўйхатини шакллантириш ва “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида уларнинг рейтингини юритиш;
— “Шаффоф қурилиш” МАТда инструментал-техник текширув хулосалари асосида бино ва иншоотларнинг техник ҳолати мониторингини юритиш;
— инструментал-техник текширув хулосаларини тавсиявий мазмунда бериш амалиётини тугатиш ҳамда ушбу хулосалар фақат ижобий бўлган тақдирда кўп квартирали уй-жойлардан келгусида фойдаланишга рухсат бериш.
Комментарии