• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 декабря 2025

Кейинги ўқув йилидан ўқувчи ва талабаларга сунъий интеллектни ўқитиш бошланади

Президентга мактаб таълими учун сунъий интеллектга асосланган платформани жорий қилиш ҳам таклиф қилинди.

371
0
prezident.uz

Келгуси ўқув йилидан мактаб, техникум ва олийгоҳларда ўқувчи ва талабаларга сунъий интеллектни ўқитиш бошланади. Бу ҳақда бугун президент қилинган тақдимотда маълум қилинди. 

Бунинг учун информатика ўқитувчилари тайёрланмоқда. Лекин фақат уларни эмас, бутун мактаб жамоасини сунъий интеллектдан фойдаланишга ўргатиб, ўқитувчиларнинг юкламасини камайтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Шунда ўқитувчида ўз устида ишлашга кўпроқ вақт қолади.

Тақдимотда бу борадаги янги ёндашувлар кўриб чиқилди.

Жумладан, мактаб таълими учун сунъий интеллектга асосланган платформани жорий қилиш таклиф қилинди. Бунда ўқитувчининг виртуал ёрдамчиси ишлаб чиқилади ва платформага интеграция қилинади. Ушбу ечим ўқитувчиларга мавзуга доир маъруза матнлари, тақдимотлар, тестлар, дарс режаларини тузиш, имтиҳон жараёнларини назорат қилишда кўмаклашади.

371
0

Комментарии