Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва космос соҳаларида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдимоти билан танишди.
Қайд этилишича, космик технологиялар бўйича янги ташаббуслар ишлаб чиқилган. “Samarqand-2028” сунъий йўлдошини ишлаб чиқиш ишларининг бориши кўриб чиқилди. Ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модули ишлаб чиқилади. Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади.
Тақдимот якунида давлатимиз раҳбари кўриб чиқилган лойиҳалар ижросини жадаллаштириш, сунъий интеллект технологияларидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада фойдаланишни кенгайтириш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.
Комментарии