• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 ноября 2025

Фарғонада туман ИИБнинг собиқ бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосари қамалди

Фурқат тумани ИИБнинг собиқ раҳбарлари бир аёл билан интим муносабат ясаш орқали солиқ инспекцияси бошлиғини обрўсизлантиришга уринган.

1111
0
Архив фото

Аввалроқ, Фурқат тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи ва биринчи ўринбосари шу туман солиқ инспекцияси бошлиғига  адовати бўлгани сабаб уни гўёки мактаб директори бўлган аёл билан интим муносабат қилиб юрганликда айлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Олий суд хабарига кўра, Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг 2025 йил 28 ноябрдаги ҳукми билан А. Х. 1986 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган ва 1991 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Ж.Р. Жиноят кодексининг:

— 141-3-моддаси 2-қисми “б” банди (Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш);

— 142-моддаси (Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш);

— 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш);

—230-2-моддаси 1-қисми (Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш) ва 234-моддаси 1-қисмида (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

А. Х. ва Ж. Р.нинг ҳар бирига 3-йил муддатга Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳамда давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4-йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони манзил-колонияларида ўтаттирилиши белгиланди.

1111
0

Комментарии