• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 ноября 2025

5 кунда Тошкентда ҳавони ифлослантираётган 67 объектининг фаолияти вақтинча тўхтатилди

Рейдлар кечки вақтда ўтказилган. Кўпчилик бузилишлар пойтахт вилоятидаги иссиқхоналарда аниқланган.

434
0

26-27 ноябрь кунлари махсус комиссия таркибида Экология миллий қўмитаси, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари Тошкент вилоятининг Кибрай, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Янгиёл, Тошкент туманларида ва Тошкент шаҳрида туну-кун рейдлар ўтказди.

Рейдлар давомида табиий ресурслар ва атмосферага зарар етказиш бўйича қонунибузарликларнинг 240 холати аниқланган. Натижада 6 объектининг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Шунингдек, 24-26 ноябрь кунлари ўтказилган текширувлар натижасида:

— 362 та қонунибузарлик аниқланган; — атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган 57 объектининг фаолияти (48 таси Тошкент вилоятида, 9 таси Тошкент шаҳрида) 10 иш кунига тўхтатилди.

28 ноябрь тонгида ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрининг "Чигатой", "Кенсой", "Кирарик", "Куксарой" ва "Шамсиобод" маҳаллаларида жойлашган 32 та иссиқхона бўйича текширув ўтказди.

Текширувлар давомида, кўмир билан иситилаётган 10 иссиқхонанинг ҳавони тозаловчи фильтлаш қурилмалари йўқлиги аниқланди. Шунингдек, 3 та иссиқхонанинг чиқиндиларни ёқиш ҳолатлари аниқланган.

Барча бузилишлар бўйича ҳудудий экологик бўлимлар томонидан актлар тузилиб, 10 та иссиқхонанинг фаолиятини тўхтатиш қарори қабул қилинди.

Шундай қилиб, 5 кун ичида 67 объектининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.

434
0

Комментарии