• БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 ноября 2025

Тошкентда ҳавони ифлослантирган 15 та қурилиш объекти иш фаолияти тўхтатилди

Текширувлар натижасида 70 киши маъмурий жавобгарликка тортилди, 68 нафарига эса расмий огоҳлантириш берилди.

323
0
t.me/shahargasn

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Энергоинспекция ва Қурилиш инспекцияси ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Тошкент шаҳрининг 12 туманидаги қурилиш объектлари комплекс ўрганилди. Жараёнга 140 нафар ходим жалб этилди.

Тадбирлар давомида 96 та қурилиш объекти ўрганилди. Шундан 60 та ҳолатда ҳавонинг чанг ва қум билан ифлосланишининг олдини олиш бўйича мажбурий талаблар бузилганлиги аниқланди. Шунингдек, 47 та ҳолатда  қурилиш майдонининг 25 фоизини кўкаламзорлаштириш бўйича талаб бажарилмаган. 

Ҳуқуқбузарликларга қарши қатъий чора кўрилди: 15 та объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилди, 70 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 68 нафар шахс расмий огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, 24 та объектда сув ювиш мосламалари ўрнатилиши таъминланди, 62 та объектда эса автомашиналар шиналарини ювиш учун бассейнлар яратилди.

323
0

Комментарии