• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2025

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини бошлади

Президент Имом Бухорий мақбараси ва Махдум Аъзам мажмуасини зиёрат қилиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

456
0
president.uz

Давлат раҳбари Самарқандга бугунги ташрифини кунига 65 минг зиёратчига мўлжалланган Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Президентимиз мажмуани ободонлаштириш бўйича якуний ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан топшириқлар берди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманидаги Даҳбед шаҳарчасида реконструкция қилинаётган Махдум Аъзам мажмуасини бориб кўрди. Зиёратгоҳни янада ободонлаштириш, боғда кўп йиллик дарахтлар экиш, зиёратчиларга қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гул қўйди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

456
0

Комментарии