• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2025

Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатди — видео

Ижтимоий тармоқда ҳодиса акс этган видео тарқалди. Хабарда айтилишича, инспектор дарахтнинг кесилишини олдини олмоқчи бўлган.

1034
0
Видеодан кадр

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси маслаҳатчиси Расул Кушербоев ўзининг Telegram-каналида ёзишича, Фарғона вилояти, Бувайда туманида Экология қўмитаси инспектори Ахроржон Ниёзовга туман ҳокими ўринбосари Саидали Хизиров куч ишлатиб, миллий гвардия ходимлари ёрдамида туман ИИБга олиб кетган. 

Аҳоли мурожаатига асосан ҳолат жойига тезкор етиб борган Экология қўмитаси инспектори ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини аниқлаб, уни тўхтатиш ва белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмоқчи бўлган.

Бувайда тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ҳокимлиги томонидан дарҳол хизмат текшируви тайинланган. 

Ҳозирда ҳоким ўринбосари С. Хизировнинг ҳаракатларига доир дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Текширув якунлари бўйича қонунчиликка мувофиқ тегишли қарор қабул қилинади ва жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.

1034
0

Комментарии