• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2025

Жума куни барча масжидларда ёмғир сўраб намоз ўқилади

Мусулмонлар идораси куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани сабаб 28 ноябрь куни жума намозидан кейин Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб, намоз ўқилишини маълум қилди.

629
0
Георгий Намазов / UzNews.uz

Жорий йилда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани, ёмғир эса ризқу рўз, мўл-кўлчилик омили экани эътиборидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 2025 йил 28 ноябрь куни жума намозидан кейин Ўзбекистондаги барча масжидларда Аллоҳ таолодан тавба-тазарру, истиғфор ила ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар қилди. 

Шунингдек, вилоятлар, туман-шаҳарлар марказий масжидлари ва зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилиб, ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар, боқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари устоз ва талабалари томонидан Имом Бухорий “Саҳиҳи Бухорий” асари шу йил 28 ноябрь куни жума намозига қадар хатми кутиб қилинади. Зеро, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”лари қурғоқчиликда ўқилганда, Aллоҳ таолонинг иродаси ила ёмғир ёққани тарих китобларида ёзилган.

629
0

Комментарии