• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2025

Ўзбекистонда ОТМларда контракт тўловлари тартиби янгиланди

Шартнома бўйича биринчи тўлов 25%гача қисқартирилди ва кейинги тўловлар графиги 1 майгача тақсимланди.

422
0

Адлия вазирлиги Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контрактни тўлаш шартлари тўғрисидаги янгиланган низомни давлат рўйхатидан ўтказди. Ўзгартиришларга кўра, энди шартнома бўйича биринчи тўлов миқдори 50 фоиз ўрнига 25 фоизни ташкил этади.

Абитуриентлар белгиланган сумманинг камида 25 фоизини 15 сентябргача тўлашлари керак. Иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари учун тўловнинг камида 25 фоизини 1 октябргача ёки ОТМ ректори томонидан узайтирилган муддатгача амалга ошириш керак.

Бунда камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим муассасаси ректори томонидан узайтирилган муддатгача тўланиши керак. Тўловларни тўлаш муддатлари Давлат комиссияси томонидан узайтирилиши мумкин.

Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлар истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини оширишга, шунингдек, уларнинг хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўташларига йўналтирилиши мумкин.

Бундан ташқари, талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш доирасида олий таълим ташкилотлари бир нафар талабага йилига ЭКИҲнинг 6 бараваригача (7,6 млн сўм) миқдорда моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади.

422
0

Комментарии