• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 ноября 2025

Йил бошидан буён миллий валюта курси 7 фоизга мустаҳкамланди - МБ

Экспорт тушумларининг ўсиши, хорижий кредитлар, ўтказмалар ва инвестициялар ички валюта бозорида сўмнинг мустаҳкамланишида муҳим омил бўлди.

857
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида миллий валюта курси 7 фоизга мустаҳкамланди, дейилади Марказий банк ҳисоботида.

Ушбу даврда алмашув курси динамикаси ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф омиллари, умумий макроиқтисодий тенденциялар ва ташқи иқтисодий шароитлар таъсирида шаклланди.

"Экспорт каналлари орқали валюта тушумлари, хорижий кредитлар ва пул ўтказмаларининг сезиларли даражада ўсиши, шунингдек, хорижий инвестициялар ҳажмининг кўпайиши ва импортнинг нисбатан барқарорлашиши ички валюта бозорида миллий валютанинг мустаҳкамланишида асосий омил бўлди," - дейилади ҳисоботда.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт тушумлари ҳисобидан шаклланган валюта таклифи 10 ойда 18 фоизга ошиб, 14,5 млрд долларни ташкил этди. Шундан 8,1 млрд доллари ёки 56 фоизи ички бозорда сотилган.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт тушумлари ҳисобидан шаклланган валюта таклифи 10 ойда 18 фоизга ошиб, 14,5 млрд долларни ташкил этди. Шундан 8,1 млрд доллари ёки 56 фоизи ички валюта бозорида сотилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ёки 1,5 млрд долларга кўп).

Ички валюта бозорига жалб қилинган хорижий кредитлар ҳисобидан банклар томонидан 7,3 млрд доллар сотилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62 фоизга ёки 2,8 млрд долларга кўп).

857
0

Комментарии