• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 ноября 2025

Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

Мамлакатда дафн этиш билан боғлиқ хизматлар, жумладан, юридик жиҳатдан ўлим ҳақидаги гувоҳномага тенглаштирилган ўлим ҳақидаги гувоҳномалар ва дафн этиш учун рухсатномаларни рақамли расмийлаштиришнинг электрон тизими жорий этилмоқда.

596
0
UzNews.uz

"Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш ва рўйхатга олишни рақамлаштириш, мазкур ишларни электрон ахборот тизими орқали мониторинг қилишга қаратилган янги электрон хизматлар жорий қилинади.

2026-йил 1-июнга қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимининг “Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари” модули ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

2026-йил 1-мартдан вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

Ушбу QR-код туширилган маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади.

2026 йил 1 июлдан 31 декабргача Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида дафн этиш ишларини амалга оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

— қабристон мудири (назоратчиси) томонидан вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш фақат электрон модуль ёки унинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;

— қабристон мудирлари (назоратчилари) томонидан дафн этиш ишларини рўйхатдан ўтказишни қоғоз шаклида юритиш тартиби бекор қилинади.

596
0

Комментарии