Ўзбекистон президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Давлатов Улуғбек Баҳодирович Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Рақобат қўмитаси Матбуот хизмати.
Улуғбек Давлатов 2011 йилдан ҳозирги вақтга қадар Рақобат қўмитаси тизимида турли лавозимларда, жумладан, бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори лавозимларида фаолият юритган.
Комментарии